Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 28/03/2019 “India Builders Corporation” мамлакатимизда ахборот технологиялари паркларини яратиш ниятида
“India Builders Corporation” мамлакатимизда ахборот технологиялари паркларини яратиш ниятида

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Инновацион ривожланиш вазирлигида иқтисодиётга янги технологиялар ва инновацияларни жалб қилиб бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида Ҳиндистоннинг “India Builders Corporation” (IBC) компанияси вакиллари – Бош ижрочи директор Салим Жаҳонгир, Хорижий алоқалар бўйича директор Атаат Хон, Директорлар Кенгаши аъзоси Тарун Ананд, Ижрочи директор Ражив Сони ташриф буюрдилар. Ҳиндистонлик ҳамкорларни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов қабул қилди.

IBC компанияси Яқин Шарқ, Осиё-Тинч океани давлатлари, АҚШ ва бошқа мамлакатларда шўъба корхоналарига эга бўлиб, кўчмас мулк, ахборот технологиялари, меҳмонхона соҳасида бутун дунё бўйича 2 млрд. АҚШ доллари атрофидаги бизнесга эгалик қилади.

Мазкур компания вакиллари Ўзбекистонга инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўргангани ташриф буюриб, қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорликда ишлар олиб бориш истагида эканликларини айтиб ўтишди:

1) Ахборот технологиялари – электрон ҳукумат, рақамли тиббиёт (e-health), электрон савдо технологияларини юртимизга жорий этиш, коммунал ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, солиқ тизими ва бошқа соҳаларга ахборот технологияларини татбиқ этиш;

2) “Ақлли шаҳар”, “ақлли бинолар” (турар жойлар ва маъмурий бинолар), “ақлли тиббиёт муассасалари”, “сув ресурсларининг ақлли бошқаруви”, “чиқиндиларни ақлли бошқаруви” каби лойиҳаларда иштирок этиш;

3) Ахборот технологиялари бўйича таълим;

4) Инновацион стартап лойиҳалар (“Block chain”, “Artificial Intelligence”, “Internet of Things” ва бошқалар).

5) Ахборот технологиялари паркларини яратиш.

Шу билан бир қаторда, делегация аъзоси А.Хан IBC компаниясида фаолият юритиши билан қаторда Kameda Infologics” (Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Япония, Малайзия ва АҚШда идоралар эга), “Kameda Arabia” (Саудия Арабистони), “ClearPath Orthodontics” (БАА) корхоналарини ҳам бошқараркан, онкология соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан саратон касалликларини даволашга ихтисослаштирилган скрининг марказлари ва клиникалари ташкил этиш имкониятлари борасида ўз қизиқишини билдирди.

Манба: Инновацион ривожланиш вазирлиги телеграм канали.  

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг