Бу ҳақда 08.06.2020 йилда 363-сонли Ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йили учун И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига (Филиал) талабаларнинг қабул квотаси 345 (кундузги таълим шакли бўйича – 225, кечки таълим шакли бўйича – 120) ўрин миқдорида белгиланди.
Филиалга қабул кундузги таълим шакли йўналишлари бўйича 40 фоизи – давлат гранти, 60 фоизи – тўлов-контракт, кечки таълим йўналишлари бўйича эса тўлиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Университетнинг Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлинмаси битирувчиларини Филиалга мақсадли қабул қилиш, тайёрлов бўлинмаси битирувчилари ўртасида ўтказиладиган алоҳида танлов натижалари бўйича амалга оширилади. Танловдан ўтмаган тайёрлов бўлинмаси битирувчилари Филиалга кириш учун умумий талаблар асосида имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга.
Ҳозирча маҳаллий давлат ОТМларига қабул квоталари тасдиқлангани йўқ.