Электр энергияси ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи энергия манбалардан фойдаланиш, бу борада мавжуд сув салоҳиятидан самарали фойдаланиш борасида кичик ва ўрта қувватдаги ГЭСларни ишга тушириш соҳадаги изланишларнинг муҳим ечимидир.
Янги ГЭСларни ишга туширишда давлат хусусий шерикчилик тамойили асосида қурилиши эса, инвесторларга кенг имкониятлар яратиб беради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳатлар тўғрисида»ги ПФ-101-сон Фармони билан «Ўзбекгидроэнерго» АЖ буюртмачи сифатида ташаббусни ўз зиммасига олади. Ушбу лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишида бошчилик қилади ҳамда уларнинг назоратини олиб боради.
Бу борада «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Ўзбекистонда биринчи бор давлат хусусий шерикчилик асосида умумий қуввати 46,6 МВт, йиллик ўртача ишлаб чиқариши 179 миллион кВт/соат ва умумий қиймати 106,9 миллион доллар бўлган 5 та «Қизилдарё», «Сувлисой», «Дукентсой», «Кўксув» ва «Қуйи Кўксув ГЭС» лойиҳалари ягона лот сифатида инвесторлар (хусусий шерик) жалб қилиш мақсадида малака сўрови тендерига (РФҚ) қойилишини малум қилади.
ДХШ асосида қурилиши режалаштирилган ГЭСларга Жаҳон банки томонидан «Институционал салоҳиятни ошириш» грант маблағлари ҳисобидан хорижий юқори тажрибага эга маслаҳатчилар йўлланди.
Хусусан, «Synergy Infrastructure and Financial Advisory Services Inc» молиявий маслаҳатчи, « «Dolsar Engineering» техник маслаҳатчи ва «UNICASE»юридик маслаҳатчи сифатида тендер асосида танлаб олинди ҳамда ушбу компаниялар билан шартнома имзоланди. Мазкур компаниялар лойиҳа ҳужжатларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича иш олиб боради.
Тендерлар ягона лот орқали амалга оширилиши натижасида, лойиҳаларни амалга оширилишини соддалаштириб, жараёнларини оптималлаштиради ҳамда самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади.
Лойиҳаларнинг узоқ муддатли молиявий барқарорлиги ва ҳаётийлигини таъминлашда, табиий ресурсларидан тўлиқ фойдаланган ҳолда энг юқори муҳандислик стандартлари асосида ишлаб чиқилишида, қурилиш жараёнларининг барча жиҳатларини ҳуқуқий тартибга солишда хорижий компанияларнинг тажрибасидан фойдаланиш эса, инвесторларнинг фаолиятини кафолатлашга хизмат қилади.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ буюртмачи сифатида мазкур лойиҳаларни ишга туширилишида барча манфаатдор маҳаллий ва ҳорижий инвесторларни тендер савдоларига фаол иштирок этишга таклиф этади.
Тендер савдолари жорий йилнинг август ойида лотга қўйилиши режалаштирилган. Жараёнлар хусусида жамиятнинг расмий саҳифалари орқали тўлиқ маълумот бериб борилади.