Илҳом Ниматуллаев энергетика ресурслари инспекцияси раҳбарлиги лавозимидан озод этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Илҳом Ниматуллаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига инспекция директорининг биринчи ўринбосари Хуршиджон Эшқўзиев директор вазифасини вақтинча бажажарувчи этиб тайинланди.