Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 06/09/2016 Илҳом Алиев Ўзбекистон элчихонасига ташриф буюрди
Илҳом Алиев Ўзбекистон элчихонасига ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистоннинг Бакудаги элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Озарбайжон Президентининг Матбуот хизмати хабар беради.

Ташриф давомида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов вафоти муносабати билан ўз ҳамдардлигини билдирди. У шунингдек, таъзия китобида ўз сўзларини қолдирди.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Шерзод Файзиев билан суҳбатлашди. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон Элчисига ўз таъзиясини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг