Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 19/06/2018 Илғор технологиялар – тараққиёт таянчи
Илғор технологиялар – тараққиёт таянчи
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мамлакатимизда барча соҳаларда тизимли равишда амалга оширилаётган ислоҳотлар шиддат билан давом этяпти. Ўзбекистондаги улкан ўзгаришлар, хусусан, иқтисодиётимизда юз бераётган янгиланишлар хорижлик мутахассислар, олимлар диққат-эътиборини жалб қиляпти, улар ҳам ўз навбатида мазкур ислоҳотларга хайрихоҳ эканликларини билдиряптилар. Ана шундай ижобий муносабат O‘zLiDeP ҳамда Банк-молия академияси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги халқаро анжуманда баён этилган фикр-мулоҳазаларда ҳам ўз ифодасини топди.

Сеан ШИН, Намсеул университетининг халқаро таълим бўлими декани, халқаро илмий алоқалар бўйича вице-президенти:

— Корея Республикаси ўтган асрнинг 60-йилларида ҳам жуда қолоқ давлатлар сирасига кирарди. Кейинроқ биз бамисоли тезюрар поездга чиқдик ва жуда жадал одимладик. Ғарб тажрибасини ўргандик, ўзлаштирдик, оптималлаштириб, ўзимизга татбиқ этдик. Аммо мени ўйлантирадиган жиҳати, кореяликлар ўз миллий қадриятларини ривожланишнинг тезюрар поездига чиққан маҳали қолдириб кетган. Истагим шуки, Ўзбекистон ўз иқтисодий йўлини, аввало, миллий қадриятларини сақлаган ҳолда танлайди, ривожлантиради, ривожланган давлатлар тажрибасидан ўрганиб, ўз моделини яратади. Бунда, шубҳасиз, банк тизимининг муҳим ўрни бор.

Бугун дунё тўртинчи саноат инқирозини бошидан кечирмоқда. Табиий ресурслар камайиб бормоқда. Олимлар инновацион ривожланиш йўлидан илдамлаётган давлатлар бу борада муҳим қадамни ташлаётганини таъкидлашмоқда.

Жаҳонда шундай банклар ҳам борки, ҳудудий филиаллари, йирик савдо мажмуалари, ҳатто бинолари ҳам мавжуд эмас. Лекин ҳисоб рақамида жуда кўп миқдорда маблағи бор. Улар барча хизматларни замонавий технологиялар орқали бажаришади, олди-сотди шартномалари, пул ўтказиш, кредитлар ажратиш... Бу масофавий банк хизмати дунё бозорида корпорациянинг мавқеи­ни кўтарган. Ўйлайманки, шундай технологияларни Ўзбекистон шароитида ҳам қўллаш лозим.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг