Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 23/02/2018 Икки кун ичида Исроилдан Ўзбекистонга келиш учун июнь ойигача бўлган авиачипталар сотиб бўлинган
Икки кун ичида Исроилдан Ўзбекистонга келиш учун июнь ойигача бўлган авиачипталар сотиб бўлинган
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Малумки, куни кеча туризмни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтди. Йиғилишда қайд этилганидек, 30 кунгача виза олиш бекор қилинганидан кейин икки кун ичида Исроилдан Ўзбекистонга келиш учун июнь ойигача бўлган авиачипталар сотиб бўлинган. Шу боис виза режими бекор бўлган давлатлардан қатновлар сони оширилади, Тошкент шаҳридан ташқари Бухоро, Самарқанд, Урганч, Навоий ва Қарши шаҳарларига ҳам тўғридан-тўғри рейслар очилади.

Жорий йилнинг 10 февралидан бошлаб Япония, Жанубий Корея, Сингапур, Малайзия, Индонезия, Туркия ва Исроилдан келаётган туристларга мамлакатимизда 30 кунгача визасиз бўлишга рухсат берилди. Бундан ташқари, 39 мамлакат фуқароларига виза бериш тартиби соддалаштирилди. 2018 йил 1 июлдан электрон визалар жорий қилинади.

Йиғилишда электрон виза тизимини белгиланган муддатда тўлиқ ишга тушириш, жаҳон тажрибасини ўрганган ҳолда бу тизимни янада соддалаштириш ва хорижий туристлар келиши тартибини мунтазам енгиллаштириб бориш бўйича топшириқлар берилди.

Туристлар мамлакатимизга келгандан сўнг яшаш жойи бўйича 3 кун ичида рўйхатдан ўтиши зарурлиги уларга ноқулайлик туғдираётгани қайд этилди. Сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг вазифаси бўлиши кераклиги таъкидланди.

Турист саёҳат қилиши, ички ишлар идораларида сарсон бўлмаслиги керак. Агар биз туризм ҳисобига иш ўринлари очамиз десак, туристга шарт қўйиш эмас, балки шароит яратишимиз зарур, деди Шавкат Мирзиёев.

Чет эл тажрибасини ўрганиш асосида “Қарши” аэропортида “Очиқ осмон” режими жорий қилиниб, сайёҳларга кенг эркинлик яратилмоқда. Келгусида шундай тизим Андижон, Нукус ва Навоий аэропортларида ҳам қўлланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг