Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 02/05/2019 Икки каноэчимиз Жаҳон кубоги босқичларида иштирок этишади
Ikki kanoechimiz Jahon kubogi bosqichlarida ishtirok etishadi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз вакиллари ҳам олдинда турган йирик мусобақаларга қизғин ҳозирлик кўришмоқда. Яқин орада ҳар икки йўналиш бўйича қизиқарли мусобақалар кутиб турибди.

12 май куни икки каноэчимиз Владлен Денисов ҳамда Суҳнатилло Иногамов халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Венгрияга жўнаб кетишади. Спортчиларимиз йиғин доирасида Польша ва Германияда ўтадиган Жаҳон кубоги босқичларида ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

Йиғин 3 июнга қадар давом этиб, унда атлетларимизга тажрибали мураббий Александр Понамарёв устозлик қилади.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг