Айрим ижтимоий тармоқларда «1 ой давомида фойдаланилган электр энергиясининг 200 кВтдан ортган қисми учун фойдаланилган ҳар бир кВт электр энергиясига 7500 сўм миқдорида тўловлар амалга оширилади» мазмунида хабар тарқатилмоқда.
Ҳурматли истеъмолчилар, ушбу маълумот мутлақо ёлғон ҳисобланиб, бу каби тасдиқланмаган хабарларга ишонмаслигингизни сўраймиз. Бу хакда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар беради.
Шуни қўшимча қиламизки, айни кунларда аҳоли ва иқтисодий тармоқларини сифатли ва узлуксиз электр энергияси ҳамда табиий газ билан таъминлаш мақсадида энергетика соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида» ги қарор лойиҳаси иш жараёнида ва ҳужжатнинг лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz га жойлаштирилади ва барчанинг фикр ва таклифлари кўриб чиқилади.
Шу билан бир қаторда, ижтимоий тармоқ админларидан бу каби асоссиз ва тасдиқланмаган хабарларни тарқатганлик учун тегишли қонунчилик ҳужжатларида жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз.