Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 13/04/2018 Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар қўллаб-қувватланади
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар қўллаб-қувватланади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар ва болаларнинг манфааатларини таъминлаш” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳа SOS Болалар маҳалласи Ўзбекистон уюшмаси томонидан, Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирда болалар фаровонлигини ошириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя билан таъминлаш йўналишларида фаолият юритаётган давлат ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш маҳаллий органлари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Т.К. Нарбаева, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси техник ҳамкорлик бўлими бошлиғи Овидиу Мик ҳамда “SOS Болалар маҳаллари Ўзбекистон” уюшмаси директори Г.М. Абидова оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган ушбу лойиҳанинг катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, “Маҳалла” жамғармаси ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази томонидан ижтимоий жиҳатдан заиф бўлган оилалар билан олиб борилаётган фаолият тўғрисида фикр алмашдилар, лойиҳа тақдимотини тинглагач, иштирокчилар лойиҳа доирасида болалар ва оилаларга кўмаклашиш йўналишида фаолият юритаётган ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган сайъ-ҳаракатлар бўйича тавсиялар ишлаб чиқдилар.

Тадбирнинг мақсади: Лойиҳанинг мақсади ва вазифаларини ҳамкорлар ва бошқа манфаатдор тарафлар эътиборига тақдим этиш, ижтимоий ҳимоянинг асосий йўналишлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

Лойиҳа мақсади: Маҳалла фаолиятига асосланган ҳолда ижтимоий ёрдам бериш орқали оилалар ва болаларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва тарғиб этиш йўналишида давлат ташкилотлари, нодавлат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш маҳаллий органлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш.

Нафақа олувчилар: 5 мингдан зиёд ижтимоий заиф оилалар ва 15 мингдан зиёд болалар.

Лойиҳадан кутилган натижалар: Вазирликлар, муассасалар, НДТларнинг лойиҳа орқали қамраб олинувчи маҳаллалардаги ижтимоий жиҳатдан заиф бўлан оилалар билан иш олиб бораётган мутахассислари ижтимоий иш услублари ва воситаларидан фойдаланадилар. Мутахассислар жамоалари оилалар ва болаларга биргаликда ёрдам кўрсатиш моделини амалда қўллайдилар. Лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган ва синовдан ўтказилган ижтимоий кўмак модели Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни тадбиқ эитш бўйича Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгашга жорий этиш учун тавсия қилинган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг