Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 15/06/2016 ИИВ: Тошкент шаҳрига кириб-чиқишнинг чекланиши ҳақидаги маълумотлар асоссиз
ИИВ: Тошкент шаҳрига кириб-чиқишнинг чекланиши ҳақидаги маълумотлар асоссиз
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Интернет тармоқларида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Саммити ўтказилиши даврида фуқароларнинг Тошкент шаҳрига кириб-чиқиши чекланиши ҳақида маълумотлар тарқатилган. Бу маълумотлар асоссиз ва ишончсиздир.

Шаҳарга кириб-чиқиш тартиби одатдаги тарзда амалга оширилади. Фақат бу борадаги текширув тадбирлари кучайтирилади.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Саммитини ўтказиш вақтидагина Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Автотранспорт воситалари ҳаракатининг чекланиш санаси ҳамда вақти ҳақида қўшимча равишда маълумот бериб борилади.

Шу билан бирга пойтахтда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларининг бузилишини ва йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши ҳолатларини камайтириш мақсадида пойтахтда Ўзбекистон Республикси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳамда патрул-пост хизмати бўлинмалари томонидан режалаштирилган чора-тадбирларнинг ўтказилиши кўзда тутилган

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг