Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 05/07/2016 ИИВ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фуқароларни ҳисобга олиш йўриқномасини тасдиқлади
ИИВ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фуқароларни ҳисобга олиш йўриқномасини тасдиқлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фуқароларни ҳисобга олиш бўйича янги йўриқномасини тасдиқлади. Янги йўриқномада қайд этилишича, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган ва шу ерда 5 кундан ортиқ муддат давомида бўлиб турганлар ҳисобга қўйилишлари шарт.

Фуқароларни турган жойи бўйича ҳисобга олиш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, шунингдек аҳоли миграциясини ҳисобга олиш мақсадида фуқаронинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудининг муайян жойида яшаши ёки вақтинчалик бўлиши фактини аниқлашни назарда тутади.

Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан беш кундан олти ойгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учун — ўқиш даврига) амалга оширилади ҳамда бу Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш, шунингдек доимий ишга ва ижтимоий кафолатларга эга бўлиш учун асос ҳисобланмайди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига беш кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди. Ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш муддатидан ортиқ бўлмаган даврда вақтинча ишга эга бўлиш ҳуқуқига эгадир.

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналарга, даволаш муассасаларига, санаторийларга, дам олиш уйларига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга келган фуқароларни ҳисобга олиш ушбу муассасаларнинг маъмурияти томонидан, улар келганларидан кейин уларнинг бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг