Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 18/02/2019 ИИББ психологлари қийин аҳволда қолган аёлларга ёрдам бермоқда
ИИББ психологлари қийин аҳволда қолган аёлларга ёрдам бермоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳар ИИББ психолог гуруҳлари мутахассислари томонидан муқаддам қонунни бузган, аммо қилмишидан пушаймон бўлиб озодликдан маҳрум қилиш муассасаларидан муддатидан илгари озод қилинган аёллар орасида амалий семинар ўтказилди. Бу аёллар ўз хатоларини тушуниб, ҳозирда қонунга хилоф ишлар бўлмаган янги ҳаётга қайтишда мададга муҳтождирлар.

Улар учун инсонга халал берадиган салбий кўрсатмаларни, отадий хулқни ўзгартиришга ва янги одатларни шакллантиришга қаратилган психологик гуруҳ тренинглари ташкиллаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 январдан эътиборан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этилишини назорат қилиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида вазирликнинг Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

Пробация бўлинмаларнинг асосий вазифалари шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш, назорат остидагилар, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганларнинг ижтимоий мослашуви ва ишга жойлашишига, шу жумладан, уларнинг касбий тайёргарлиги бўйича тадбирларни ташкил этиш орқали ҳар томонлама амалий кўмаклашиш, назорат остидагиларнинг қайта жиноят содир этиш хавфини аниқлаш ва бунга йўл қўймаслик бўйича профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш, уларнинг шахсини ижтимоий-психологик портретни тузган ҳолда ўрганишдан иборат.

Ушбу тадбирлар озод этилганларнинг ижтимоий мослашувига ҳар томонлама амалий кўмак беришга қаратилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг