Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- II Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисидаЎзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши имзоланди.
Ўзбек миллий мақом санъатини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, унинг ноёб намуналарини кенг тарғиб этиш, ёш авлод қалбида санъатга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини камол топтириш, халқлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, маданий-маънавий муносабатлар доирасини халқаро миқёсда кенгайтириш, жаҳон ҳамжамиятида мақом санъати нуфузини янада ошириш, шунингдек, навбатдаги Халқаро мақом санъати анжуманига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш мақсадида:
Анжуманга тайёргарлик кўриш ишларини 2019 йилнинг апрель ойидан бошлаш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
ўтказилиши режалаштирилаётган Анжуманнинг аниқ саналарини
2019 йилнинг декабрь ойига қадар белгилаш;
2019 йил 1 апрелдан бошлаб республика ва жаҳон миқёсида Анжуман тарғиботини ташкил этиш, унинг доирасида ўтказиладиган танлов шартлари ва илмий-амалий конференция мавзусини эълон қилиб бориш;
2020 йил 1 июнга қадар республикамиз ҳудудларида мақом ансамблларининг концерт дастурлари, “Ёш мақом ижрочилари”, бастакорлар ўртасида “Мақом йўлида яратилган энг яхши асар” каби номинациялар бўйича республика танловлари ҳамда таниқли мақомшунос олимлар, тажрибали мақом ижрочилари иштирокида ижодий учрашувлар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш ва ўтказиб бориш;
2020 йил 1 августга қадар Анжуман доирасида “Мақом санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида ўтказиладиган халқаро илмий-амалий конференция дастурини ишлаб чиқиш, шунингдек, Анжуманда иштирок этадиган хорижий ҳамда маҳаллий мусиқашунос ва мақомшунос олимлар, таниқли санъаткорлар, етук мутахассислар, фахрий меҳмонлар рўйхатини шакллантириш;
Шаҳрисабз шаҳридаги Мақом музейини ушбу санъатга оид тарихий, илмий-ижодий манбалар, қадимий ва замонавий чолғу асбоблари ва бошқа янги экспонатлар билан бойитиш чораларини кўриш;
Анжуманга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги 2020 йил 1 апрелга қадар Анжуманга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар сметасини белгиланган тартибда тасдиқласин.
икки ой муддатда Шаҳрисабз шаҳрида Анжуманни ўтказиш учун зарур маданий инфратузилма иншоотлари ва ижтимоий объектлар барпо этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши;
2020 йилнинг 1 августига қадар Шаҳрисабз шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиши, Анжуман ўтказиладиган саҳна ва майдонларнинг талаб даражасида тайёрланиши;
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Шаҳрисабз шаҳрининг туризм салоҳиятини ошириш, инвестицияларни фаол жалб қилиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йилнинг март ойига қадар замонавий сервис хизмати кўрсатиш имкониятларини ўзида жамлаган, барча қулайликларга эга замонавий бинолар, хизмат кўрсатиш объектлари, шунингдек, меҳмонхоналар қурилиши ва фойдаланишга топширилишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Шаҳрисабз шаҳри туризм инфратузилмаларини ривожлантириш мақсадида кредитлар ва инвестицияларни жалб этиш чораларини кўрсин, шунингдек, хорижий мамлакатлар ва компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйсин;
Қашқадарё вилояти ва мақом санъатининг туризм соҳасидаги реклама-ахборот тарғиботини амалга оширсин;
меҳмонхона сервис хизматчилари ва гидларнинг сифатли фаолиятини ташкил этсин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ