Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Иқтисод 27/10/2016 ИҲТТ: “Кичик бизнeснинг экспорт салоҳиятини оширишга мадад”
ИҲТТ: “Кичик бизнeснинг экспорт салоҳиятини оширишга мадад”
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 26-октябрь куни Давлат Рақобат қўмитасида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг делегацияси билан Евросиё мамлакатлари рақобатбардошлигини ошириш Дастури доирасида учрашув ўтказилди. Бу ҳақда ЎзР Давлат Рақобат қўмитаси Матбуот хизмати хабар беради.

Бунда Давлат Рақобат қўмитасининг раиси Д.Хидоятов ва делегация раҳбари жаноб Антонио Сомма рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда кичик ва ўрта бизнеснинг экспорт салоҳиятини ошириш масалаларида фикр алмашишди.

Учрашув давомида бугунги кунда маҳсулотларнинг жами экспортида кичик ва ўрта бизнес улушининг барқарор ўсиш суръатлари ижобий қайд этиб ўтилди.

Шунингдек учрашувда Давлат Рақобат қўмитаси ходимлари «Экспорт салоҳияти ва савдонининг ривожланиши: янги имкониятлар ва синовлар» мавзусида тақдимот қилишди.

Учрашув сўнггида тарафлар рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда кичик ва ўрта бизнеснинг экспорт салоҳиятини ошириш борасида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга келишишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг