Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 30/07/2016 ИҲТга аъзо давлатлар юқори мансабдор шахслари мажлис ўтказишди
ИҲТга аъзо давлатлар юқори мансабдор шахслари мажлис ўтказишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 26-28-июль кунлари Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони Подшоҳлиги) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раислигида Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар Юқори мансабдор шахсларининг мажлиси бўлиб ўтди.

ИҲТда иштирок этувчи давлатлар вакиллари Ташқи ишлар вазирларининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 43-сессиясига тайёргарлик кўриш жараёнини муҳокама қилишди ҳамда ташкилотни янада ривожлантириш, глобал ва минтақа кун тартибига оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишди.

Мажлис давомида 2016-йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида ИҲТ ТИВКнинг 43-сессияси давомида тасдиқлаш учун киритилиши режалаштирилаётган ҳисобот ва қарорларнинг лойиҳалари кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг