Музокаралар давомида Ўзбекистон билан БМТнинг муҳим бир институтларидан бири ИҲОКБ ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зейд Раад ал-Ҳусайннинг май ойидаги Тошкент шаҳрига ташрифи ва келажакдаги ҳамкорлик бўйича эришилган келишувлар, жумладан 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасидаги иккитомонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.
Учрашув чоғида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши махсус маърузачиси Ахмед Шаҳиднинг сентябрь ойи охирига белгиланган Ўзбекистонга ташрифининг амалий жиҳатлари ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар кўриб чиқилди.