Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 27/01/2019 Игнатий Нестеров Саудия Арабистонининг “Уҳуд” клуби дарвозасини қўриқлайди
Игнатий Нестеров Саудия Арабистонининг “Уҳуд” клуби дарвозасини қўриқлайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Локомотив» футбол клуби дарвозабони Игнатий Нестеров Саудия Арабистони клубида тўп сурадиган бўлди. Бу ҳақда «Уҳуд» клубининг Твиттер аккаунти маълум қилган хабарга таяниб Kun.uz манбаси келтирмоқда.

Игнатий Нестеров Мадина шаҳрининг «Уҳуд» клуби билан шартнома имзолаган. Ҳозирча шартнома шартлари аниқ эмас. «Уҳуд» клуби Мадина шаҳридаги, 24 минг кишига мўлжалланган Шаҳзода Муҳаммад ибн Абдулазиз стадионида ўйнайди.

Айни пайтда клуб Саудия профессионал футбол лигасида 16 турдан сўнг 6 очко билан сўнгги — 16-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Игнатий Нестеров Ўзбекистон Осиё Кубогининг нимчорак финалида Австралияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлгач, терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

У 2002 йилдан буён терма жамоанинг асосий дарвозабони саналарди. Нестеров терма жамоа билан 2011 йилги Осиё Кубогида тўртинчи ўринни қўлга киритган. У терма жамоа сафида жами 105 ўйинда дарвозани қўриқлаган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг