Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 18/04/2016 I чоракда кичик бизнесда 8,4 мингта янги субъект ташкил этилди
I чоракда кичик бизнесда 8,4 мингта янги субъект ташкил этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг биринчи чорагида кичик бизнесда 8,4 мингта ёки 2015 йилнинг шу давридагига қараганда 5,5 фоиз кўп янги субъект ташкил этилди. Йил бошидан бошлаб кичик бизнес субъектларига 3,6 триллион сўм банк кредитлари берилди, ўсиш 2015-йилнинг 1-чорагидагига қараганда 1,3 бараварни ташкил этди.

2016-йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини ошириш дастури доирасида 167,4 мингта янги иш ўринлари ташкил этилди, улардан 57,7 фоизи қишлоқ жойларда ташкил этилди.

Саноат ишлаб чиқаришини узлуксиз техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган фаол инвестиция сиёсати ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмлари 8,5 фоизга, шу жумладан, хорижий инвестициялар 14,4 фоизга ўсишига кўмаклашганлиги қайд этилди. 2016-йилги Инвестиция дастури доирасида 368 та янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бошланди, улар бўйича қуриш ва реконструкция қилишга пудрат шартномалари белгиланган тартибда тузилган. Маҳаллийлаштирилган маҳсулотларнинг 37 та янги турини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг