Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Туризм 10/10/2016 “Hyatt Regency Tashkent” расман ўз фаолиятини бошлади
“Hyatt Regency Tashkent” расман ўз фаолиятини бошлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Hyatt Hotels Corporation” меҳмонхоналар тармоғи бугун “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасининг Ўзбекистонда “Hyatt” бренди остида расман ўз фаолиятини бошлаганлигини эълон қилди.

“Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасининг очилиши “Hyatt”нинг МДҲ ҳудудидаги иштирокини янада кенгайтиради ҳамда унга ташриф буюрадиган меҳмонларга энг сўнгги сервис хизматларидан фойдаланиш имконини яратади.

“Биз Ўзбекистон пойтахтида шундай меҳмонхона очганлигимиздан мамнунмиз, - дея қайд этди “Hyatt”нинг Европа, Африка ва Яқин Шарқдаги компаниялар гуруҳи президенти Питер Фултон. “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасининг лойиҳаси жуда диққат ва синчковлик билан ишлаб чиқилди. Асосий мақсадимиз унга ташриф буюрган меҳмонлар ўзларини ҳудда ўз уйларидек эркин ва бахтли ҳис этишларидир”.

Эслатиб ўтамиз, меҳмонхонадаги умумий хоналар сони 300 тани ташкил этади, шулардан 38 та “Regency Suites”, 8 та эксклюзив люкс, 5 та дипломатик люкс ва битта президент люкси бўлиб, уларнинг майдони оддий стандант хоналар 35 квадрат метрдан бошланиб, президент люкс хонаси каби 190 квадрат метргачадир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг