Бугунги кунда ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш ва жамиятнинг ҳар бир аъзоси хафсизилигини таъминлаш мақсадида ички ишлар органларининг манфаатдор вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари билан яқиндан ҳамкорлиги асосида кенг кўламли профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш ҳамда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий турмуш шароитини тизимли равишда ўрганиш мақсадида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида ташкил этиб келинаётган тадбирларда паспорт тизими қоидаларии бузиш, ноқонуний ўқ отар қуролар ва норкотик воситаларни сақлаш ҳолатлари аниқланмоқда.
Мазкур йўналишда кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг оҳирги уч ойи давомида 100 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 300 дан ортиқ қидирувдаги жиноятчилар қўлга олинди. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбири сифатида 160 мингдан ортиқ профилактика суҳбатлар ўтказилди.
Асосий эътибор, вояга етмаганлар ва ёшлар тариясига қаратилиб, ўқувчи ва талабаларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, уларнинг таълим муассасаларидаги давоматини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида, март ойида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг даражаси 2 фоизга, ёшлар ўртасида 2,4 фоизга, шу жумладан коллеж ва лицей ўқувчилари ўртасида 10,9 фоизга, олий таълим муассасаларида 39,5 фоизга камайди.
Қайд этиш керакки, ҳуқуқбузарликларга муросасизлик маданиятини шакллантириш, ҳуқуқий нигилизмга барҳам бериш ва фуқароларнинг қонунга итоаткорлик хулқ-атворини оммалаштиришга қаратилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш муҳим ўрин эгаллайди. Шу билан бирга, мазкур жараёнларнинг самарали амалга оширилиши, биринчи навбатда ҳамиятнинг ҳар бир аъзоси давлат келажагига бефарқ бўлмаслиги лозим.
Шубуларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги барча давлат органлари, ташкилотлар ва жамоатчилик тузилмаларини, шунингдек, фуқароларни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” самарали ўтказилиши ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишда фаол ҳамкорликка чорлайди.