Hunnu Air авиакомпанияси Улан-Батор-Тошкент йўналишини ишга туширишни режалаштирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туризм қўмитасида Моғулистоннинг “Hunnu Air” авиакомпанияси директори Турболд Тсеренку билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида “Hunnu Air” авиакомпанияси томонидан Улан-Батордан Тошкентга тўғридан-тўғри авиақатновларни ташкил этиш режасини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон ва Мўғилистон ўртасида сайёҳлар оқимини ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар 2024 йил 24 июнда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Мўғулистон Ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида” битим ижросини таъминлаш бўйича ҳамкорлик чора-тадбирлари кўриб чиқилди.