Валюта курслари 05/02/2025
$1 – 12998.91
UZS – 0.11%
€1 – 13439.57
UZS – 1.16%
₽1 – 131.29
UZS – 1.12%
Қидириш
Молия 16/01/2025 HUMO 2024 йил сарҳисоби: онлайн амалиётлар сони

HUMO 2024 йил сарҳисоби: онлайн амалиётлар сони

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Click хизмати онлайн тўловлар платформалари орасида етакчига айланди ва жами транзаксиялар сонининг 33 фоизини эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринларни Paynet (15%) ва Payme (12%) иловалари эгаллади.

HUMO карталари ўртасидаги ўтказмалар учун фойдаланувчилар кўпинча Click (33%), Paynet (26%) ва Payme (15%) ни танлашган. Бундан ташқари, Xazna (8%) ва Zoomrad (6%) иловалари ҳам оммалашди.

UZCARD карталарига (ёки карталаридан) ўтказмалар учун энг кўп Click (27%), Payme (18%) ва Paynet (14%) иловалари ишлатилган.

Click хизмати ушбу йўналишдаги барча операцияларнинг 22 фоизини таъминлаб, етакчи бўлди. Paynet ва Anorbank иловалари ҳар бири 14% билан иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.

HUMO карталари орқали конверсия амалиётларида Ipak Yuli Mobile (26%) ва Hamkor Bank (12%) иловалари етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларни Zoomrad (11%), Uzum Bank (10%) ва Капиталбанк (10%) эгаллаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг