Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 20/01/2022 Ҳиндистоннинг «IEEMA» ассоциацияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ҳиндистоннинг «IEEMA» ассоциацияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилади

Ўзэлтехсаноат уюшмасида Ҳиндистоннинг 950 дан ортиқ электротехника ишлаб чиқарувчи корхоналарни бирлаштирган IEEMA Ассоцияцияси вакиллари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Компания вакилларига «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг асосий вазифалари ва унга аъзо корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, қонунчиликдаги ҳуқуқий кафолатлар хақида маълумот берилди. Ўз навбатида, IEEMA Ассоциацияси вакиллари Ҳиндистондаги электротехника саноати компаниялари ва уларнинг фаолият йўналишлари ҳақида тақдимот ўтказдилар.

Ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан таклифлар ўртага ташланди. Ҳиндистонда ҳар йили ўтказиладиган «Elecrama» кўргазмасига қатнашиш юзасидан Ўзбекистонлик тадбиркорлар таклиф қилинди. 

Учрашув якунида Ҳиндистон ассоциациясининг вакиллари икки томонлама ҳамкорлик қилиш Меморандумини тузиш бўйича таклиф билдирди ва бу таклиф қўллаб-қувватланди. Мулоқотлар давом этади.

IEEMA - Ҳиндистондаги электротехника ва электроника асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчиларнинг ассоциацияси ҳисобланади. 1948 йилда ташкил этилган IEEMA энергия ишлаб чиқариш, узатиш ва тарқатиш ускуналари, шу жумладан янги ва қайта тикланадиган энергия бўйича тўлиқ қиймат занжирини ўз ичига олган биринчи ISO сертификатига эга саноат ассоциациясидир. IEEMA аъзоларининг йиллик даромади 50 миллиард доллардан ортиқ айланмани ташкил қилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг