Жумладан, “Ўзагроэкспорт” АЖ ҳамда “Shri Niwas Dall And Besan Mill”, “Green Field Agro”, “Avika Foods” ва “Eco Green Import&Export” компаниялари ўртасида тузилган тўғридан-тўғри шартномалар асосида Ҳиндистонга 2016-йил тўртинчи чорагидан бошлаб мош маҳсулоти экспорт қилинмоқда.
Маҳсулот асосан Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидан юкланмоқда.
2017-йил январь ойининг биринчи ўн кунлигида “Ўзагроэкспорт” АЖ томонидан Ҳиндистонга жами 300 тоннага яқин мош маҳсулоти экспортга юкланган бўлиб, ой охиригача яна 2 минг тонна мошни экспорт қилиш буюртмаси устида иш олиб борилмоқда.
Ҳиндистондаги ҳамкорлар таклифига кўра, жорий йилда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига синов тариқасида мошнинг янги навлари, хусусан, “Black Matpe” нави экилиб, экспорт қилиниши режалаштирилган.