Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ражастон шимолий ғарбидаги Жодхпур шаҳрида Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли МиГ-27 қирувчи-бомбардимончиси ҳалокатга учради. Бу ҳақида Times of India хабар бермоқда. Нашр маълумотига қараганда ҳодиса режадаги парвоз вақтида юз берган. Учувчи катапультани амалга оширган.
Ражастонда бундан 3 ҳафта аввал Миг-21 қирувчи самолёти ҳалокатга учраганди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон МиГ-27 самолётларини собиқ Иттифоқдан 1960—1970 йилларда сотиб олган.
Манба: ЎзА