Валюта курслари 09/01/2025
$1 – 12962.98
UZS – 0.11%
€1 – 13377.80
UZS – -0.92%
₽1 – 123.68
UZS – 2.21%
Қидириш
Иқтисод 08/01/2025 Ҳиндистон компаниялари Ўзбекистонга 10 миллион доллар сармоя киритди

Ҳиндистон компаниялари Ўзбекистонга 10 миллион доллар сармоя киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзчармсаноат” уюшмаси ва Ҳиндистоннинг “BMI”, “GVANTGE” компаниялари билан бўлиб ўтган учрашувда муҳим иқтисодий лойиҳа муҳокама қилинди.

Ушбу лойиҳа, йирик шохли қорамол суягини қайта ишлаш орқали озиқ-овқат ва фармацевтика саноати учун зарур бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни мақсад қилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллион доллар дея баҳоланмоқда.

Мулоқотда лойиҳани амалга оширишнинг ташкилий ва иқтисодий аҳамият муҳокама этилди. Ҳинд компанияси мамлакатимизда амалга оширишни режалаштирган лойиҳа ўз ичига, корамол суяги ва бошқа органик хом ашёлардан янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қамраб олади.

Ҳозирги кунда, қорамол суягининг қайта ишланиши кўплаб мамлакатларда иқтисодий ва экологик — йўналишда фойда келтирмоқда. Бу лойиҳа, шубҳасиз, Ўзбекистон учун янги экспорт имкониятларини яратиш, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун муваффақиятли модель бўлиши мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг