Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда ҳайдовчи ухлаб қолган йўловчи номига 12 млн сўмлик микрокредит расмийлаштирган.
Ҳодиса маст ҳолда бўлган аёл билан содир бўлган. У икки эркак бўлган таксига ўтирган.
Йўловчи манзилни аниқ айта олмагани учун ҳайдовчига геолокация кўрсатилган телефонини топширган ва уйқуга кетган.
Бу вазиятдан фойдаланган бузғунчилар смартфон орқали 12 млн сўм миқдорида микрокредит расмийлаштиришган.
Жиноятчилар қўлга олинди ва уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.