Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Бангкок шаҳрида ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг учинчи кун дастурини вакилларимиз орасидан Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов бошлаб берди.
-52 килограмм вазн тоифасида иштирок этётган юртдошимиз дастлабки жангини бутанлик Тенсин Другйелга қарши ўтказди. Тажриба бобида Другйелдан анча устун бўлган Ҳасанбой рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.