Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Илгари хабар берилганидек, 2018 йил 11 сентябрь куни Россиянинг Орел вилоятида автоҳалокат оқибатида Ўзбекистон Республикасининг 3 нафар фуқароси ҳалок бўлган эди. Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ҳамда маҳаллий диаспоралар томонидан жорий йилнинг 15 сентябрь куни амалга оширилган қўшма тадбирлар натижасида, ҳалок бўлган фуқаролар жасадлари Ўзбекистон Республикаси Андижон вилоятига ҳаво транспорти орқали олиб келинди.