Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 29/01/2019 Ҳабиб Абдуллаев “Навоий” эркин иқтисодий зонасининг янги раҳбари
Ҳабиб Абдуллаев “Навоий” эркин иқтисодий зонасининг янги раҳбари

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Рикор” (Москва) технопаркининг бош директори, Москвадаги ўзбек миллий-маданий автономияси раиси, “Ўзбегим” газетасининг нашриётчиси, “Буюк Келажак” экспертлар кенгаши аъзоси, Россия Федерацияси нашриёт вазирлиги корхоналарида, АФК “Система” ва бошқа ташкилотларда 25 йиллик раҳбарлик тажрибасига эга Ҳабиб Абдуллаев “Навоий” эркин иқтисодий зонасининг янги раҳбари бўлди.

Айтиш керак, “Навоий” ЭИЗ жаҳон стандартларига жавоб берадиган ва жаҳон бозорларида талаб қилинадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган, замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий инвестицияларни, биринчи галда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек Навоий вилоятининг саноат салоҳиятини, ишлаб чиқариш, транспорт-транзит ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида 2017 йилнинг март ойида ташкил топган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг