Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 01/05/2018 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” йўналишидаги автоҳалокат
“Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” йўналишидаги автоҳалокат
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бухоро вилоятининг Жондор туманида 29 апрель куни соат 10.50 ларда, Ғиждувон туманида яшовчи, Ж.Музаффаров бошқарувидаги “Сетра” русумли автобусини туман ҳудудидан ўтувчи А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 319-км. да ҳайдаб кетаётган вақтида автобуснинг орқа ўнг ғилдираги балони ёрилиб кетиши натижасида автобус йўл четига чиқиб ёнбошлаган. Бу ҳақда ЎзР ИИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Натижада автобусда йўловчи сифатида кетаётган 49 нафар йўловчилардан 4 нафари жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар. Шунингдек, автобусда йўловчи сифатида кетаётган 26 нафар йўловчига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган, ҳамда қолган 19 нафар йўловчи жароҳатланмаганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг