Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 06/02/2019 Ғўзанинг янги инновацион навлари яратилди
Ғўзанинг янги инновацион навлари яратилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси олимлари томонидан ғўзанинг янги “Занги-Ота-2”, “Ишонч” ҳамда “Зафар” навларига патент олинди. Ғўзанинг янги истиқболли “Занги-Ота-2” нави тезпишар, тола чиқими ва сифати юқори, турли иқлим-тупроқ мослашувчанлиги билан ажралиб туради. Ҳозирда бу нав Қашқадарё вилояти янги навлар уруғлигини кўпайтириш фермер хўжалигида кўпайтирилмоқда.

Ғўзанинг янги истиқболли “Ишонч” нави андоза навларга қараганда, сув танқислиги, тупроқ шўрхоклигига бардошли, тола сифати жаҳон стандартларига тўла жавоб беради. Ишонч ғўза нави ҳозирги кунда Қашқадарё вилоятининг сув танқис туманларида экиб кўпайтирилмоқда.

Ғўзанинг истиқболли “Зафар” нави олинган натижаларга асосан Республикамизнинг турли вилоят нав синаш шаҳобчаларида толанинг сифат кўрсаткичлари юқори ва барқарор бўлганлигини кўрсатди. Бу нав ҳозиригикунда Қува тумани янги навларни уруғлигини кўпайтириш фермер хўжаликларида экиб кўпайтирилмоқда.

Манбаа: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси расмий сайти.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг