Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 06/02/2019 Ғолиблар Корея Республикасидаги Инҳа университетининг ёзги мактабига боради
Ғолиблар Корея Республикасидаги Инҳа университетининг ёзги мактабига боради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 2019 йилнинг 22 июлдан 9 августгача Корея Республикасининг Инҳа университети ёзги мактабида иштирок этадиган иқтидорли талабалар учун «Summer school» дастури бошланди.

Университет расмий сайтида келтирилган маълумотларга кўра, Корея Республикасидаги Инҳа университети таълим масканининг мамлакатимиздаги филиалида таҳсил олувчи 10 нафар фаол ва иқтидорли талабалар учун ёзги мактабда бепул иштирок этиш имкониятини тақдим этган. Шу билан бирга, ёзги мактаб ўқув машғулотларида иштирок этиш истагини билдирган Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг бошқа талабалари дастур нархини тўлаш шарти билан ҳужжатларини тақдим этишлари мумкин.

Танловда талабалар ўзларининг лойиҳалари билан иштирок этади. Энг яхши лойиҳалар ҳакамлар ҳайъати томонидан саралаб олинади.

Танловда ғолиб бўлган лойиҳа Тошкентдаги Инҳа университети ривожланишига йўналтирилиши режалаштирилган.

Дунёнинг турли мамлакатларидан талабалар ташриф буюрадиган ёзги мактабда талабалар “Корейс тили”, “Шарқий Осиёнинг сиёсати ва халқаро алоқалари”, “Корея ва унинг маданияти”, “Кореяда иқтисод ва бизнес”, “Келажакнинг янги технологиялари” каби курсларда иштирок этади.

Корея Республикасига ташриф доирасида талабалар мамлакат маданияти ва сайёҳлик жойлари билан яқиндан танишиш билан бирга турли фанлардан билимлари мустаҳкамлаш имконига эга бўлади.​​

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг