Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 23/03/2019 Ғафур Раҳимов АИБА президентлигидан истеъфога чиқишини маълум қилди
Ғафур Раҳимов АИБА президентлигидан истеъфога чиқишини маълум қилди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Халқаро бокс федерациялари ассоциацияси (АИБА) президенти, ҳамюртимиз Гʻафур Раҳимов баёнот бериб, ташкилот президенти лавозимидан истеъфога чиққанини маълум қилди. Бу ҳақда Халқаро бокс федерациялари ассоциациясининг расмий сайтида хабар берилади.

Ғафур Раҳимов 25 йиллик фаолияти давомида боксда жуда кўп нарсаларга эришганини ва бундан фахрланишини айтади. Аммо сўнгги йиллардаги сиёсий айбловлар ҳамда турли босимлар туфайли ўзи учун қийин бўлган шундай қарорга келганини билдиради.

“...ҳозирги вазиятни ҳисобга олган ҳолда мен, АИБА Ижроия қўмитасига АИБА Низомига мувофиқ, ташкилот президенти лавозимидан истеъфога чиқиш ниятида эканимни маълум қилдим. Бу президентнинг ўз ваколатларини бажаришдан воз кечиши ва вақтинча президент томонидан алмаштирилишига имкон беради. Ҳафта охирида мен ушбу масалани муҳокама қилиш ҳамда вақтинчалик президент тайинлаш жараёнини бошлаш учун видеоконференсия орқали АИБА Ижроия қўмитасининг йиғилишини чақирдим”, дейилади баёнотда.

Ташкилот расмий сайтида 25 мартга қадар бу ҳақда бошқа ҳеч қандай изоҳ берилмаслиги таъкидланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг