Валюта курслари 19/09/2024
$1 – 12739.95
UZS – 0.06%
€1 – 14191.03
UZS – 0.07%
₽1 – 139.14
UZS – -0.17%
Қидириш
Дунё 11/02/2023 Гуандун муваффақиятининг сири нимада?
Гуандун муваффақиятининг сири нимада?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда Хитойнинг Гуандун провинцияси тажрибасини ўрганди.

2022-йилда Гуандун провинцияси ЯҲМ ҳажми 12,8 триллион юанни (1,9 трлн. АҚШ доллари)ташкил этган. Бу жиҳатдан у Жанубий Корея, Канада, Австралия, Бразилия ва бошқа қатор ривожланган мамлакатлар билан бир сафда ёки юқорироқда туради. Таажжубланарлиси, мазкур провинция бу даражага қисқа муддатда эришган. Хўш, Гуандун муваффақиятининг сири нимада? 

Чуқур ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, бунинг сири ҳудудга инфратузилмалар, тадбиркорлар, ишчи кучи, билим, институционал муҳит ва молиявий ресурсларни йиғиш билан боғлиқ бўлган. Жумладан:

1. Тадбиркорлар учун коммунал хизматлар билан тўлиқ таъминланган махсус ҳудуд ёки қишлоқлар барпо этилди (давлат ҳамма жойда кам-кам эмас, бир жойда мукаммал инфратузилма яратди). 

2. «Учтаси биттада» лойиҳаси ишлаб чиқилди (ишчилар қўшни қишлоқлардан келиб ишлаши инобатга олиниб 3 қаватли бинолар барпо этилди: 1-қаватда дўкон ёки омбор, 2-қаватда ишлаб чиқариш, 3-қаватда ишчилар яшаши учун жой).

3. Фақат махсус ҳудудлардан ўтувчи йўллар кенгайтирилиб, темир йўл станциялари барпо этилди (Ҳозирда Гуандун провинциясидаги

исталган шаҳарга бориш учун уч соатдан кам вақт кетади).

4. Корхоналарга қўшимча ётоқхоналар қуриш учун давлат томонидан субсидиялар ажратилди.

5. Пуллик йўллар қурилди ва тезюрар поэздлар қатнови йўлга қўйилди (қурилган йўл ва кўприклар учун олинган кредитларни қайтариш учун бозор механизмидан фойдаланилди).

Ислоҳотлар натижасида махсус шаҳарлар юзага келди. Кириб келган инвестициялар, янги технологиялар натижасида Гуандун бутун мамлакатга кийим-кечак, кулолчилик маҳсулотлари, электр техника товарлари, мебель, озиқ-овқат, вино, оғир техника, автомобиллар, кичик юк автомобилларини еткизиб бера бошлади. Давлат томонидан инфратузилмаларни яратишга катта эътибор берилиши натижасида хорижий компаниялар томонидан Гуандун Хитойга кириш дарвозаси бўлиб хизмат қилди. 

Гуандуннинг ўзида бизнес учун ҳамма шароитларни мужассам этган махсус иқтисодий зона мақомига эга бўлиши, унга хориждаги хитойликлар сармоя киритишига сабаб бўлди. Улар сармоя киритиш, капитал, асбоб-ускуналар, янги технологиялар ва бошқаларни олиб келиш учун саъй-ҳаракатини аямади. Бундан ташқари, Гуандуннинг Хитой Сянганига қўшни эканлиги, молиявий манбаларнинг Гуандунга ҳам кириб келишига замин яратди.

Хулоса қилиб айтганда, Хитой ва унинг провинциялари мувофақиятининг асосида аввало инсон капиталининг инфратузилмалар томон, ривожланишнинг юқори босқичида эса инфратузилмаларнинг инсон капитали томон йўналтирилиши ётади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг