Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 08/04/2024 Грузия Парламенти Раиси бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди
Грузия Парламенти Раиси бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди

Жорий йилнинг 8 апрель куни Вазилар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Грузия Парламенти Раиси Шалва Папуашвили бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар кўп асрлик дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойиллари асосида жадал ривожланиб бораётгани, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун барча имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигига эътибор қаратилди.

Бунда Ҳукуматлараро комиссия фаолияти муҳим ўрин тутиши, унинг навбатдаги йиғилиши кун тартибини иккала томон учун ҳам бирдек манфаатли бўлган лойиҳалар билан бойитишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг