Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 18/06/2018 Гофур Рахимовга нисбатан қидирув эълон қилинди
Гофур Рахимовга нисбатан қидирув эълон қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, Рахимов Гофур-Арслонбек Ахмедовичга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, Рахимов Гофур-Арслонбек Ахмедовичга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти таъмагирликда, жиноий йўл билан қўлга киритилган даромадларни легаллаштиришда ҳамда ҳужжатларни сохталаштиришда гумон қилинмоқда.

Шунингдек, Рахимов Гофур-Арслонбек Ахмедович билан бирга унинг турмуш ўртоғи Лола Рахимовага нисбатан ҳам қидирув эълон қилинган. У ҳам таъмагирликда, жиноий йўл билан қўлга киритилган даромадларни легаллаштиришда ҳамда ҳужжатларни сохталаштиришда гумон қилинмоқда.

Аввалроқ, 2013 йилда унинг исми Интерпол томонидан қидирилаётган рўйхатдан ҳам ўрин эгаллаган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг