Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 23/05/2019 GM Uzbekistan Украинага автомобиллар эскпортини қайта тиклади
GM Uzbekistan Ukrainaga avtomobillar eskportini qayta tikladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 23 май куни GM Uzbekistan компанияси Украинага автомобиллар экспортини қайта йўлга қўйди. Украинага R4 ва R2 моделидаги автомобиллар экспорт қилинади.

Аввал хабар берилганидек, компания бугунги кунга қадар Қирғизистон Республикаси, Беларус, Афғонистон ва Тожикистонга автомобиллар экспортини амалга оширди. Шунингдек Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида ҳам компания автомобиллари йиғилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилни фаолиятида экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилган, шу муносабат билан бугунги кунда компанияда ушбу соҳадаги фаолиятни жадаллаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Манба: GM Uzbekistan телеграм канали.   

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг