Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 17/05/2016 GM Uzbekistan РФга RAVON R2 автомобилларини жўната бошлади
GM Uzbekistan РФга RAVON R2 автомобилларини жўната бошлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- GM Uzbekistan АЖ Россия Федерациясига RAVON R2 автомобилларини жўната бошлади. Бу ҳақда “Ravon”нинг расмий сайти хабар беради. Компания хабарига кўра, мазкур автомобиллар 2016-йил май ойининг охиригача етказиб берилади.

GM Uzbekistan АЖ 2016-йилнинг охирига қадар Россия Федерациясига 2,5 мингга яқин RAVON R2 (Chevrolet Spark) автомобилларини етказиб беради.

RAVON R2 русуми янги дизайнга эга бўлиб, 1,25 л. ҳажмдаги двигатель ўрнатилган. Шунингдек, яхшиланган шовқиндан ҳимоялаш тизими, янгиланган бошқарув панели, MP3, USB, AUX, Bluetooth тизимли аудиотизимига эга.

Яқин орада GM Uzbekistan АЖ Nexia (T250) седанини ҳам етказиб бера бошлайди. Мазкур русум ички бозорда Chevrolet Nexia, асосий экспорт бозорларида эса - Ravon Nexia R3 номи остида сотилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг