Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 30/04/2018 «GM Uzbekistan» Бўстонлиқ туманида эко-акция ташкил қилди
«GM Uzbekistan» Бўстонлиқ туманида эко-акция ташкил қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 28 апрель куни «GM Uzbekistan» АЖ Бўстонлиқ туманининг Билдирсой ҳудудида «Биринчи бўл. Ўзингдан бошла» шиори остида эко-акция ташкил қилди. Акцияда 100 га яқин кўнгиллилар қатнашди.

Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур акциядан мақсад ҳудудни чиқиндилардан тозалаш билан бирга аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳамда компаниянинг ижтимоий масъуллигини намоён этишдан иборат бўлди. Акцияда 100 га яқин кўнгиллилар қатнашди.

Тадбир натижасида иштирокчилар томонидан 6 тоннага яқин чиқинди йиғилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг