Тадбирдан бир кун олдин ходимларга махсус совға, 500 минг дона двигатель эмблемаси бўлган футболкалар совға қилинди, бу эса тадбир узоқ вақт давомида барчанинг эсида қолишига замин яратди.
Байрам йиғиш линиясидан двигателни олиш билан бошланди. Ходимларнинг гулдурос қарсаклар остида 500 мингинчи двигатель барча ходимлар ва меҳмонлар йиғилган логистика омборига кўчирилди.
GMPT-Uz Бош директори Женнифер Бигелов ушбу тадбирнинг GMPT-Uz заводи учун муҳимлигини таъкидлади. Ишчилар ва меҳмонлар фотосуратга тушишди, шунингдек, улар двигателнинг ўзига ҳам имзо чекишди.
“GM Powertrain Uzbekistan АЖ” қўшма корхонаси “General Motors” (АҚШ, 52%) ва "Ўзавтосаноат" (48%) томонидан ташкил этилган. Корхона автомобиль двигателларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Заводнинг қуввати йилига 225 минг дона двигателни ташкил этади.