Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 06/06/2024 Гидроэнергетика соҳасида Туркия компаниялари билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда
Гидроэнергетика соҳасида Туркия компаниялари билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Ҳозирда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ раҳбарияти Туркияда бўлиб, янги лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик ишларини амалга ошириш юзасидан хизмат сафари билан бўлиб турибди.

Туркия Республикасига ташкил этилган хизмат сафари дастури доирасида йирик компания раҳбарлари билан амалий учрашувлар ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари йил сайин мустаҳкамланиб бораётгани, икки давлат муносабатлари янги босқичга кўтарилиб, стратегик шериклик даражасига олиб чиқилгани эътироф этилди.

Туркия пойтахти Анқара шаҳрида жойлашган DOLSAR Engineering компанияси бош офисида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Бошқаруви раиси билан икки томонлама ҳамкорликка қаратилган учрашув ташкил этилди.

DOLSAR Engineering компанияси Бошқаруви раиси Ирфан Акер томонидан ташкил этилган самимий қабулда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, соҳада компания тажрибасини ишга солиш, мамлакатимиз гидроэнергетикасини янада ривожлантиришга тегишли йўналишларда ҳисса қўшиш борасида фикр билдирилди.

Учрашувда турк компанияси билан «Ўзбекистон-Туркия бизнес форуми»да имзоланиши режалаштирилган умумий қиймати 52 млн. долларга тенг 3 та лойиҳа доирасидаги шартномалар кўриб чиқилди. Хусусан:

1. Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида Толдиқсой ГЭС ва Қоронғитўқай ГЭС (қўшма лойиҳа) қурилиши лойиҳаларининг ТИАсини ишлаб чиқиш (шартнома қиймати: 5,8 млн долл.);

2. Наманган вилояти Норин дарёсида Норин ГЭСлар каскади қурилиши лойиҳаси қурилишида ПМС хизматлари (шартнома қиймати: 15,7 млн долл.);

3. Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида Пском ГЭС қурилиши лойиҳасининг тўғони қурилишида PМС пудратчи хизматлари (шартнома қиймати: 30,5 млн долл.).

Компания экспертларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди, кўзда тутилган лойиҳалар юзасидан уларнинг фикр-мулоҳазалари ўрганилди.

Шунингдек, навбатдаги учрашув Анқара шаҳрида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов ҳамда соҳавий йўналишда нуфузли ҳисобланган «Özaltin Holding» компанияси Бош директори Музеффер Ўздемир ўртасида бўлиб ўтди.

Учрашувда икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик доирасида истиқболли лойиҳалар устида ишлаш, асосий ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда «Özaltin Holding» компанияси фаолиятига оид тақдимот бўлиб ўтди.

Шунингдек, туркиялик ҳамкорларга «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг истиқболли лойиҳалари борасида маълумотлар тақдим этилди. Ушбу лойиҳалар бўйича инвестиция киритиш орқали ЭПС+Ф, ДХШ асосида ҳамкорлик қилиш таклифи берилди.

Ўз навбатида, «Özaltin Holding» компанияси Бош директори Музеффер Ўздемир компаниянинг тўғонлар қуриш бўйича катта тарибасидан келиб чиқиб, Пском ГЭС қурилиши лойиҳаси доирасида ГЭС тўғони қурилишида (тендер орқали) иштирок этиш истагини билдирди.

Компания вакиллари билан Пскем тўғони лойиҳаси техник характеристикалари муҳокама қилинди. Лойиҳанинг тендер шартлари, тўғон тури, жойлашуви, геологик ва сейсмик ҳолатлари юзасидан компания экспертларининг фикр-мулоҳазалари ўрганилди.

5 июнь куни Анқара шаҳрида бўлиб ўтган «Ўзбекистон-Туркия бизнес форуми» доирасида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда DOLSAR Engineering компанияси ўртасида Наманган вилояти Норин дарёсида Норин ГЭСлар каскади қурилиши лойиҳаси қурилишида PМС хизматларини кўрсатиш борасида келишув битими имзоланди.

Шу билан бирга, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов ҳамда «Özaltin Holding» компанияси Бош директори Музеффер Ўздемир томонидан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг