Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 25/04/2019 Германияда 6 ойлик стажировка ўташ учун танлов
Germaniyada 6 oylik stajirovka o'tash uchun tanlov

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди.

Томонлар юртимиздаги иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, хорижда малака ошириш учун эълон қилинаётган танловларни кенг жамоатчиликка етказиш, чет элда таҳсил олаётган ватандошлар билан ҳамкорлик қилиш каби йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширадилар.

Шу муносабат билан, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ёшларга тақдим этилаётган имкониятларни фаол тарғиб қилишда жамғармага ёрдам беради. Хусусан, шу кунларда жамғарма томонидан магистратура босқичида таҳсил олаётган талабаларга Германияда 6 ойлик стажировка ўташ учун танлов эълон қилинмоқда.

Ғолиблар қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳасида фаолият юритувчи етакчи компанияларида стажировка ўташлари мумкин. Эътиборлиси, барча харажатлар, шу жумладан, ҳар ойлик стипендиялар “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Германия компаниялари томонидан қопланади.

Манба: “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати телеграм канали.    

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг