GCI Gemological Centers Uzbekistan'ни ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида "GCI Gemological Centers Uzbekistan" геммология маркази ташкил этилади, деб хабар қилмоқда "Дунё"АА мухбири.
Жорий йилнинг 1 август куни мамлакатимиз элчихонаси ташаббуси билан Исроилнинг "GCI Gemological Centers Ltd." компанияси ва Ўзбекистондаги "Expert One" МЧЖ ўртасида "GCI Gemological Centers Uzbekistan" геммология марказини ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди.
Тошкентда очиладиган марказ профессионал геммологик экспертизалар ўтказиш, қимматбаҳо тошларни "GCI" халқаро стандартлари асосида сертификатлаш, шунингдек, геммология соҳасида таълим дастурларини амалга оширади.
Компания бош менежери Йеҳуда Якарнинг айтишича, "GCI"нинг Ўзбекистондаги филиалини очиш ҳақидаги қарор, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, инвестиция муҳитдаги ижобий ўзгаришлар, халқаро ишончнинг мустаҳкамланиши ҳамда инсон капиталига бўлган эътибор туфайли қабул қилинган.
Шунингдек, ушбу марказни ташкил этишда Исроилдаги "Янги Ўзбекистон" савдо-инвестиция уйи раҳбари Наргиза Қодированинг ҳам фаол иштироки қайд этилди. "Янги Ўзбекистон" савдо-инвестиция уйи 2024 йил август ойида дипломатик миссия кўмагида ташкил этилган бўлиб, йирик савдо-иқтисодий ва инвестициявий лойиҳал
"GCI Gemological Centers Ltd." – бу дунё миқёсида эътироф этилган, Исроилнинг нуфузли геммология компанияси бўлиб, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни баҳолаш, сертификатлаш ҳамда таълим соҳаларида фаолият юритади.