Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 28/07/2016 Gallup: Ўзбекистон фуқаролари ўзларини дунёдаги энг ҳимояланган ҳис этишади
Gallup: Ўзбекистон фуқаролари ўзларини дунёдаги энг ҳимояланган ҳис этишади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон фуқаролари МДҲ мамлакатлари орасида ўзларини энг ҳимояланган ҳис этишади. Бу ҳақда АҚШнинг “Gallup” компанияси маълумотлари хабар беради.

“Gallup” компанияси дунёдаги 134 та мамлакат аҳолиси ўртасида уларнинг яшаш жойларида жиноятчилик даражаси, ҳамда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг ишончлилиги тўғрисида сўровнома ўтказди. Тўпланган маълумотлар ташкилот томонидан тайёрланган “Бутун жаҳон ҳуқуқ ва тартиб индекси” ҳисоботига асос бўлди.

Сўровнома маълумотларига кўра, 2015-йил якунларига кўра, Ўзбекистондаги ҳуқуқ ва тартиб индекси 90 баллни ташкил этди. Бу кўрсаткич билан Ўзбекистон Исландия билан бир хил балл тўплаган ҳолда иккинчи ва учинчи ўринни бўлишиб туришибди. Мазкур рўйхатни 93 балл билан Сингапур бошқариб турибди.

Тожикистондаги ҳуқуқ ва тартиб индекси 89 баллни ташкил этди ва улар 4-ўринни эгаллашган. 5-ўриндан 88 балл билан Швейцария давлати ўрин олган.

2015-йил якунларига кўра Қозоғистон кўрсаткичи 71 баллни, Россия кўрсаткичлари эса 62 баллни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг