Ғайрат Юлдошев "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Ўзбекнефтгаз" АЖ кузатув кенгаши Ғайрат Юлдошевни қурилиш ва транспорт бўйича бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинлади.
Ушбу лавозимга тайинланишидан олдин Ғайрат Юлдошев "Ўзбекнефтгаз" компаниясининг капиталь қурилиш ва лойиҳалаш департаментининг ўринбосар бошлиғи вазифасини бажариб келган.