Махсус-тактик ўқув машқида қуйидаги саволлар амалий жиҳатдан кўриб чиқилди:
зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар содир бўлганда обуект раҳбарларининг ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракатлари;
ФВДТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш;
фуқаро муҳофазаси хизматларининг зарурий асбоб-анжомлар билан таъминланиши ва улардан тўғри фойдаланиш.
Махсус-тактик ўқув машқининг назарий босқичида иштирокчиларга ўқув машқининг ўтказилиш мақсади бўйича тушунчалар берилди. Обуект раҳбари ва ўқув машқини ўтказиш штаби аъзоларининг ахборотлари тингланди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар беради.
Ўқув машқининг амалий босқичида мавжуд ўқув нуқталарида ФВДТ хизматлари ва обуект фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракатлари амалга оширилди.
Махсус-тактик ўқув машқи ғоясига кўра шартли равишда зилзила содир бўлиши натижасида маъмурий бинода ёнғин содир бўлади. Бинодаги ходимлар ва моддий-товар бойликлар, шунингдек, автотураргоҳдаги аҳоли ҳамда автомашиналар хавфсиз ҳудудга эвакуатсия қилинди ва ёнғин бартараф этилди.
Тадбир якунида иштирокчиларга Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отрядининг замонавий қутқарув асбоб-анжомлари кўргазмаси намойиш этилди.