Ўзбекситон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги яқин кунларда ҳаво хароратининг кескин кўтарилиб кетиши тўғрисидаги маълумотни рад этади.
Биз Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази Республика ҳудудида ҳароратнинг кескин кўтарилиши тўғрисидаги маълумот бермаганлигини маълум қиламиз.
Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра 3 августга қадар Республика ҳудудида кечаси 17-22 кундузи 32-37 даража иссиқ бўлиши кутилади.
Ижтимоий тармоқларнинг маъмурияти ҳамда фойдаланувчиларига Ўзбекситон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг расмий ижтимоий тармоқларидан аниқ ва ишончли маълумотларни олишингиз мумкинлигини билдирамиз. Вазирлик Матбуот хизмати.