Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган вилояти Поп тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан 160 минг доллар пул олаётган вақтда қўлга олинди.
У ўзининг 5 нафар оила-аъзоларига мазкур туман ҳокимининг 2021 йил февраль ойидаги қарори билан лимон етиштириш учун иссиқхона ташкил этиш мақсадида ажратиб берилган 2 гектар ер майдонини ўзининг мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб беришга ваъда берган.
Ҳамда у ерда коттеж типидаги уй-жойлар қуриши учун рухсат олиб бериш эвазига 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.